Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элёр Ғаниев президент топшириғи билан Грузияга боради
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев Грузияга ташриф билан боради. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев билан учрашувда маълум қилди.
А. Комилов Озарбойжон томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли инфратузилма лойиҳалари туфайли минтақавий транзит маркази қулай ҳолатга келгани, 2017 йилда фойдаланишга топширилган Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли лойиҳаси Европа ва Осиё ўртасидаги энг қисқа, хавфсиз ва тежамкор бўғинга айланганини таъкидлади. У ушбу улкан ҳисса Евросиё минтақасида йўловчи ҳамда транспорт ташувларини кучайтиришга ёрдам беришига умид билдирди.
Вазир Боку-Тбилиси-Қарс темир йўл лойиҳаси билан тақдим этилган транзит имкониятларидан фойдаланиш икки мамлакат, шу жумладан, Осиё давлатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантиришини таъкидлади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси президентининг топшириғига биноан, яқин кунларда бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниевнинг Грузияга ташрифи кутилмоқда. Ташрифнинг мақсадларидан бири - Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли лойиҳасини ва Грузия томонидан транзит имкониятларидан фойдаланишни ўрганиш.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
22:08 / 18.05.2026