Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ракеталар учирилган жойни билгач нефть объектларига ҳужумга жавоб қайтаради
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ракеталар қаердан учирилгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқлигини айтди. Бироқ подшоҳликда ҳужумни Эрон амалга оширгани таъкидланмоқда.
“Қўлланган қуроллар Эронники бўлгани сабабли, Эрон ушбу ҳужум учун жавобгардир”, деб айтган ал-Жубайр.
Унинг таъкидлашича, ҳужум жанубдан эмас, балки шимолдан амалга оширилган.
Саудия Арабистони вазирининг таъкидлашича, ҳозирда ракеталар аниқ қаердан учирилгани аниқлаштирилмоқда. Шундан кейин Ар-Риёд ҳужум учун жавобгар давлатни маълум қилади. Ал-Жубайрнинг айтишича, барча жавоб чоралари тергов тугагач амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026