Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Паркент, Бўстонлиқ ва Оҳангарон туманларида ғалла экишдан қисқартириладиган ер майдонларида мевачилик ва узумчилик, сабзавотчилик, картошкачилик йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг ғалладан қисқартириладиган ер майдонларини тажриба-синов тариқасида мева-узумчилик, сабзавот-картошкачилик билан шуғулланиш мақсадида очиқ тендер танловлари орқали узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Тошкент вилояти Паркент, Бўстонлиқ ва Оҳангарон туманларида ғалла экишдан қисқартириладиган ер майдонларини тажриба-синов тариқасида танлов асосида мева-узумчилик, сабзавот-картошкачилик йўналишидаги йирик лойиҳаларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Белгиланишича:

тендер танлови ва шартларида ернинг жойлашган манзили, майдони ва чегаралари (контурлар кесимида), ер фондидаги тоифаси, ҳолати, балл бонитети, сув тармоғи, экилиши лозим бўлган экин тури ва бошқа муҳим параметрлари тасдиқланади ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади;

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик илмий-тадқиқот институти, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ғалладан қисқартириладиган ер майдонларини ҳар бир ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ихтисослаштириш, ушбу ерларга интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш, сабзавот, полиз ва картошка экинларини жойлаштириш бўйича тавсияларини ишлаб чиқади ҳамда улар тендер танловига тақдим этилади.

Мева-узумчилик, сабзавот-картошкачилик соҳасидаги лойиҳаларни танлови қуйидаги тамойилларга асосан ташкил этилади:

ахборотнинг очиқлиги ва эркинлиги;

ташаббускорларнинг тенг ҳуқуқлилиги;

ташаббускорлар томонидан мажбуриятларни бажарилиши.

Лойиҳалар танловини амалга ошириш учун ташаббускорларни жалб қилиш қуйидаги мақсадлар учун амалга оширилади:

халқаро стандартлар бўйича, шунингдек, ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитларидан келиб чиқиб, инновацион технологияларини қўллаган ҳолда мева, узум, сабзавот ва картошка етиштириш, йиғиб-териб олиш ва реализация қилиш, шунингдек, экспорт қилиш;