«Тошшаҳартрансхизмат» автобусларнинг пахта мавсумига жалб этилгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди
Қатор ижтимоий тармоқларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автосаройларнинг автобуслари пахта мавсумига жалб этилгани, бунинг натижасида йўналишларда автобуслар етишмай қолиши, тирбандликлар юзага келиши ва бошқа хабарлар тарқади.
"Тошшаҳартрансхизмат" хабарида айтилишича, автобус саройларига бириктирилган йўналишларнинг тасдиқланган ҳужжатларига кўра шанба ва якшанба кунлари ҳаракат жадваллари сони иш кунларига нисбатан кам этиб белгиланади.
“Шу сабабли, автобуслардан самарали фойдаланиш мақсадида келиб тушган буюртмага биноан, жорий йилнинг 28 август шанба куни шартнома асосида автобуслар хизмат кўрсатиш учун ажратилди. Автобуслар шу куннинг ўзида корхоналарга қайтган ҳамда якшанба ва душанба кунлари жадвал бўйича йўналишларга чиқарилди.
Шу ўринда яна бир бор таъкидлашни истардик. Тарқалаётган турли тасдиқланмаган хабар ва маълумотлар жамоатчиликда нотўғри фикр уйғотиш билан бирга жамият фаолиятига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ижтимоий тармоқ ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ фаолияти ҳақидаги маълумот ва хабарларни жамият манбалари асосида эълон қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024