Ўзбекистон | 10:56 / 02.10.2019
12498
2 дақиқада ўқилади

Матвиенко: Ўзбекистон ва Россия муносабатларида «катта-кичик» принципи йўқ

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон ва Россия ўзаро ишончга асосланган муносабатларга эга, улар «катта - кичик» принципига асосланмаган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко Олий Мажлис Сенати раҳбари Танзила Норбоева билан учрашувда маълум қилди.

«Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўзаро ишончли муносабатлар мавжуд. Катта ёки кичик, деган нарсанинг ўзи йўқ», - деди Матвиенко чоршанба куни Ўзбекистон парламентининг юқори палатасида чиқиш қилиб.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги уч йил ичида иккала мамлакат ҳам жуда кўп ишларни амалга оширди. У ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барча имкониятлари рўёбга чиқарилишига ишонч билдирди.

«Федерациялар кенгаши раиси этиб қайта сайланганимдан сўнг бу менинг биринчи хорижий ташрифим эканидан хурсандман. Ўзбекистон - Россиянинг азалий ва ишончли иттифоқчиси. Уч йил давомида биз ақлбовар қилмайдиган даражада иш қилдик. Айтиш мумкинки, Россия-Ўзбекистон муносабатларида барча соҳаларда катта ўзгаришлар кузатиляпти», - дея таъкидлади Матвиенко.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу жараёнларга «асосий таъсир» Ўзбекистон ва Россия президентлари томонидан кўрсатилди, «улар ўртасида ўзига хос муносабатлар шаклланди». «Бу бизнинг ҳамкорлигимизнинг барча даражаларида, савдо ҳажми ва иқтисодий ҳамкорликнинг сифат жиҳатида акс этади», - деб қўшимча қилди сенатор.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда