Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Ўзбекистондаги энергетика лойиҳаларига инвестиция киритиши мумкин
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Шу йилнинг 30 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Саудия Арабистони делегацияси билан музокаралар ўтказилди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, хорижий томон делегациясига Саудия Арабистони Қироллиги ҳукуматининг Халқаро битимлар ва инвестициялар бўйича бош бошқармаси директори Бадромал Мавган бошчилик қилди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида энергетика соҳасидаги салоҳиятли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди.
Шунингдек, унда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбариятининг аъзолари ҳам иштирок этди. Учрашув Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакиллари ташрифи доирасида ташкил этилди.
Ушбу ташрифдан аввал Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов «GSS MEA Ltd» ва «Advanced Inspection Services Cooperation» компаниялари Директорлар кенгаши аъзоси Ҳасан ал Салим билан учрашув ўтказди.
«GSS MEA Ltd.» Яқин Шарқдаги йирик компаниялардан бири бўлиб, у энергетика бозорида кўп йиллик тажрибага эга ва саноат кўламида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича мураккаб лойиҳаларни амалга оширишга қодир. «Advanced Inspection Services Co.» (AIS) - саноат инспекцион компанияси эса юқори сифатли хизматларни кўрсатишга йўналтирилган ишлаб чиқариш назоратини амалга оширади.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ушбу компанияларнинг инвестицияларини жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди. Навоий вилоятида давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида умумий қуввати 100 МВт бўлган қуёшли фотоэлектр станциясини (ФЭС) қуриш учун хусусий шерикни топиш бўйича ўтказилаётган танлов савдолари делегациясининг алоҳида қизиқишини уйғотди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда ФЭСни ривожлантириш учун 1 миллиард доллардан ортиқ инвестицияларни жалб қилишга мўлжалланган.
Мавзуга оид
13:58 / 06.05.2026
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026