Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент-66». Ўзбекистон ва Россия Тошкент зилзиласи ҳақида фильм суратга олади
Россия ва Ўзбекистон вакиллари кинематография соҳасида бешта ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Бу ҳақда "Ўзбеккино" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, "Марс Медиа" кинокомпанияси раҳбари Рубен Дишдишян ва "Ўзбеккино" миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов "Тошкент-66" филмининг суратга олиш жараёнини Ўзбекистонда ташкил этиш тўғрисида келишиб олди. Шунингдек, "Megogo" ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ўртасида “Хўжа Насриддин" фильмини ишлаб чиқариш тўғрисида меморандум имзоланди.
Режиссёр Юсуф Розиқовнинг ТАСС агентлигига берган интервьюда айтишича, режиссёр ва сценарист Рауф Кубаев билан "Тошкент-66" фильмига сценарий ёзишни бошламоқчи. Кинокартина драма жанрида суратга олинади.
"Биз ёшлигимиз, ҳатто болалигимизга бағишланган фильмни суратга олишни хоҳлаймиз. Тошкентда даҳшатли зилзила бўлган пайтлар бизнинг ёшлик пайтларимизга тўғри келган. Биз табиий офат ҳақида эмас, балки содир бўлган воқеалар ва ҳаётимизда қандай ўзгаришлар бўлганини эслаш ниятидамиз" , - дейди Розиқов.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55
Россияда бензин сотувига чекловлар кенгаймоқда
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026