БАА Покистонда 5 млрд долларлик нефтни қайта ишловчи завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда БААнинг Исломободдаги элчиси Ҳамад Убайд Иброҳим Салим аз-Заъбий Arab News нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг айтишича, завод БААнинг Покистон нефть соҳасига киритган энг катта инвестицияси бўлади. Завод Балужистон вилоятидаги Хуб шаҳрида Mubadala Petroleum томонидан покистон-араб қўшма корхонаси ва Австралиянинг OMV компанияси билан ҳамкорликда қурилмоқчи.
Завод кунига 250-300 минг баррел нефтни қайта ишлайди.

















