Ўзбекистон | 11:57 / 05.10.2019
21843
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни табриклади

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Бугун, 5 октябрь куни, Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Тожикистон президенти сайтида хабар берилди.

Ўзбекистон президенти Тожикистон раҳбарини туғилган куни билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик, фаолиятида муваффақиятлар, Тожикистон халқига эса фаровонлик, тинчлик ва барқарорлик тилади.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида тожик-ўзбек яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш бўйича изчил иш олиб боришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Маълумот ўрнида, Имомали Раҳмон (2007 йил 21 мартгача Имомали Шарипович Раҳмонов) 1952 йил 5 октябрь куни туғилган. 1992-1994 йилларда Тожикистон Олий Мажлиси раиси, 1994 йилдан Тожикистон Республикаси президенти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид