Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўрта махсус профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий таълим тизими билан интеграциялашган қишлоқ хўжалиги техникумларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Техникумларнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида соҳа ва унинг тармоқларида яқин истиқболда ва келажакда амалга ошириладиган вазифалар, жорий қилинадиган замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда назарий билим ва амалий кўникмаларни пухта эгаллаган малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;
илғор хорижий тажриба ҳамда профессионал таълим тизими олдига қўйилаётган вазифалар асосида ўқувчиларни инновацион ва янгича фикрлашга йўналтирадиган замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда сифат жиҳатдан янги таълим дастурларида ўқувчиларнинг мустақил изланишини таъминловчи механизмларни кенг жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш, техникумлар ҳамда Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ўртасида таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқлари учун касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда икки йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида ўқитиш;
ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва ресурстежамкор илғор технологиялар бўйича назарий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;
хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировкаларини ташкил этиш;
профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, иқтидорли ўқувчиларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлиги ва моддий манфаатдорлигини ошириш, мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва логистикаси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга ахборот-маслаҳат (extension) хизматларини кўрсатиш;

















