Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
2019 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бирлашган Араб Амирликларининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саид Матар Султан ас-Сири ал-Қамзийни қабул қилди.
Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва муваффақиятлар тилаган.
Суҳбат чоғида президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил март ойида БААга расмий ташрифи ва Ўзбекистон - БАА музокаралари давомида эришилган келишувлар нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашувда ҳамкорликнинг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди, шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди, дейилади ТИВ хабарида.
Бундан олдин, БААнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Ҳариб Ал-Муҳайрибий дипломатик фаолиятини якунлаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026