Light | 14:10 / 08.10.2019
6974
3 дақиқада ўқилади

Шаҳарлар ҳавоси ифлосланиши болаларда психик бузилишларга олиб келиши аниқланди

Шаҳарлар атмосферасидаги ҳаво ифлосланишлари олимларни ташвишга сола бошлагани янгилик эмас. Ўтказилган кўплаб тадқиқотларда шуни кўрсатмоқдаки, инсоннинг қониқарсиз сифатга эга ҳаводан нафас олиши юрак-қон томир тизими ва нафас олиш органларининг бир қатор касалликларини келтириб чиқаради. Шунингдек, аҳолининг нисбатан заиф гуруҳига саломатлиги кучсизланган инсонлар, болалар ва катта ёшли кишилар тааллуқлидир. Аммо аниқланишича, нафас олинувчи ҳаводаги заҳарли моддаларнинг таъсири анча кенг ва у асаб тизимида ҳам ўз изларини қолдира олади.

АҚШ олимлари болаларнинг психик саломатлиги ва унга атмосферанинг ифлосланган ҳавоси таъсирини ўрганишди. Улар 3та мустақил изланиш устида иш олиб боришган ва аввал маълум бўлмаган фактларни аниқлашган. Автомобиллардан чиқувчи ишланган газлар ҳам таркибига кирувчи шаҳар ҳавосидаги заҳарли моддалар миқдорининг ошиши болаларда ваҳимали ҳолатлар ошиши билан бевосита боғлиқ деб топилди. Олимлар ушбу ифлослантирувчиларнинг меъёрдан ўтиши яллиғланувчи жараёнлар ва таҳлика уйғотувчи бош мия фаолиятида оғишлар билан кечишини маълум қилишмоқда.

Бошқа бир тадқиқотда заҳарли моддаларнинг кўпайиши ва вояга етмаганлардаги руҳий касалликлар даражаси ортиши ўртасидаги умумий боғлиқликни аниқлади. Олимларнинг таъкидлашича, бола организмининг реакцияси атмосфера таркибидаги салбий ўзгаришлардан 1-2 кун ўтгач қайд этилади.

Бундан ҳам ажабланарли фактлар болаликнинг илк йилларидан ўспиринлик давригача бўлган болаларнинг руҳий ҳолатини кузатувчи узоқ йиллик тажрибалар давомида аниқланган. Маълум бўлишича, ҳаётнинг биринчи йиллариданоқ ифлосланган ҳаводан нафас олаётган болалар ўспиринлик даврига келиб катта қийинчиликларга дуч келишмоқда. Бундай болалар аксарият ҳолларда руҳий касалликларнинг турли шаклларидан азият чекишади, шу жумладан, депрессия ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортади.

Шундай қилиб, олимлар атроф-муҳит сифатининг болалар ва натижада катталар руҳий ҳолатига таъсири етарли даражада мутлақо баҳоланмайди деган хулосага келишди. Маълум бўлишича, йирик мегаполислар ва ривожланган шаҳарлар аҳолиси руҳий касалликлар гирдобида қолиши хавфи остида қолмоқда. Бу биринчи навбатда, урбанизация даражаси юқори бўлган ва болаларнинг аксарияти ноқулай шаҳар шароитида яшайдиган ривожланган мамлакатлар аҳолисига тегишлидир.

Мавзуга оид