Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадон эгасининг томорқасидан 2 килограммдан ортиқ «марихуана» олинди
Шу йилнинг 6 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ИИБ тергов бўлимидан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, 28 сентябрь куни вилоят ИИБ тезкор ходимлар томонидан ўтказилган “Қорадори-2019” тадбири давомида Ховос туманида яшовчи 1967 йилда туғилган Б.С.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, томорқада 2 кг. 108 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақланаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026