Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 27 киши овқатдан заҳарланди
Андижон вилоятида мактаб ўқувчилари овқатдан заҳарланиши ҳолати қайд этилди.
«8 октябрь куни соат 20.30дан Андижон туман юқумли касалликлар шифохонасига 4 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Шу куни соат 00.00га қадар фаол аниқлаш йўли билан яна 23 нафар фуқаро «овқат токсикоинфекцияси» бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Жами 27 нафар фуқародан 24 нафари туманнинг 35-мактаб ўқувчилари, 1 нафари синф раҳбари, 1 нафари мактаб ўқувчисининг онаси – туғилган кун муносабати билан торт пишириғи тайёрлаб олиб борган, яна бир 1 нафари эса шу синф ўқувчиси уйдаги кичик ёшдаги синглисига бергани натижасида заҳарланиш қайд этилган.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориш учун воқеа жойига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси мутахассислари жалб қилинди. Барча беморлардан олинган ажратмалар вилоят СЭОМ лабораториясида текширилмоқда. Ҳозирда шифохонада 12 нафар бемор даволанмоқда, 15 нафарига эса аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилган.
Беморларнинг аҳволи, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилади.
Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган. Тажрибали шифокорлар томонидан беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Бундан аввалроқ Самарқандда 24 киши ҳот-дог ва шаурмадан заҳарлангани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026