Ўзбекистон ҳукумати 10 йилда муҳожирлар сонини 16,6 фоизга қисқартириш ниятида
Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилга келиб меҳнат муҳожирлари сонини 2018 йилга нисбатан 16,6 фоизга - 1,96 миллион кишигача камайтиришни режалаштирмоқда. Бу республиканинг 2030 йилгача комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиши концепцияси лойиҳасида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2018 йилда 1 миллион 960 минг киши чет элдан иш излаб Ўзбекистонни тарк этган.
Лойиҳада айтилишича, 2030 йилда мамлакатдаги иқтисодий фаол аҳоли сони 17 фоизга ўсади - 2018 йилдаги 15,099 миллион кишидан 17,707 миллионгача. Шу тариқа, муҳожирлар сони 2,355 миллионга қарши 1,965 миллион кишигача камаяди, пасайиш даражаси 16.6 фоизни ташкил қилади.
2030 йилда мамлакатнинг ўртача йиллик доимий аҳолиси сони, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги прогнозларига кўра, 38,6 миллион кишига етади.
Меҳнат миграциясини камайтириш чора-тадбирлари орасида янги иш ўринларини яратиш учун хусусий бизнес даромадларига солиқ юкини қисқартириш, янги корхоналарни асосан меҳнат бозорида кескин вазият юзага келган ҳудудларда жойлаштириш, шунингдек, иш берувчиларни ишчи кучини жалб қилишга ундовчи Меҳнат кодексини қайта кўриб чиқиш мавжуд.
Мавзуга оид
15:44 / 05.04.2024
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қанча лойиҳалар концепциясига 825 млн сўм ажратди
08:08 / 07.07.2023
1,1 млн гектар ерларни фойдаланишга киритиш концепцияси қабул қилинди
08:34 / 10.04.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар яна оммавий равишда чўкмоқда
11:22 / 18.03.2023