15:27 / 10.10.2019
0
7006

Иштихон деҳқон бозорига кираверишдаги сунъий тўсиқ бартараф этилди

Kun.uz сайтида «Иштихон деҳқон бозоридаги ёнғин ва ўт ўчиришни таъминлашга монелик қилувчи тўсиқлар» сарлавҳаси остида Самарқанд вилояти Иштихон тумани марказидаги деҳқон бозори ҳудудига ўт ўчириш машиналарининг киришига монелик қилувчи тўсиқлар ҳақида ҳикоя қилинган эди.

Ушбу тўсиқлар туфайли бозор ҳудудидаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган Умид Мамашев ижарада турган дўконга ўт кетиб, чақирувга ўз вақтида етиб келган ўт ўчириш машиналари бозор ҳудудига кира олмаган.

Биз бу масалада Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов билан суҳбатлашганимизда, туман раҳбари бозор дарвозаси олдига тўсиқ бозор ҳудудига машиналар кириб, тартибсизлик вужудга келтиришининг олдини олиш учун ўрнатилганини таъкидлаб ўтган ва бу масалани мутасаддилар билан яна бир бор ўрганиб кўришини айтган эди.

Бизга хабар қилишларича, Иштихон деҳқон бозорига автотранспорт воситаларининг киришига монелик қилувчи сунъий тўсиқ бартараф этилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top