Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Соядаги» сиёсатчилар. Одамлар депутат ва сенаторларни танийдими?
Шу йилнинг 22 декабрь санаси Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни, деб эълон қилинди. 22 сентябрдан сиёсий партиялар ўз сайловолди тарғибот кампаниясини бошлаб юборишган.
Биз эса юртдошларимизнинг мазкур сайловларга қанчалик тайёрлиги ва сиёсий жараёнлардан қанчалик хабардорлигини аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказдик.
Сўровнома шартларига кўра, иштирокчилардан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг фарқи нимадан иборат эканлиги, уч нафар депутат ёки уч нафар сенаторнинг исм-шарифини ёддан айтиб беришлари ҳамда келаётган сайловларда қайси партиядан кўрсатиладиган номзодга овоз беришлари ҳақида сўралди.
Натижалар шуни кўрсатмоқдаки, сўровнома иштирокчиларининг аксарияти парламент фаолиятидан етарли даражада бохабар эмас, сенатор ва депутатларни эса яхши танишмайди.
Бу эса жойларда тарғибот ишлари етарли даражада олиб борилмаётганини, сиёсатчилар ва оддий аҳоли ўртасидаги боғлиқлик узвий эмаслигини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
08:33 / 05.06.2026