Ўзбекистон | 15:35 / 11.10.2019
2045
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Грузия икки давлат тадбиркорларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзолади

Жорий йилнинг 11-13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бизнес-омбудсмани Дилмурод Қосимов Грузия давлатидаги “Шарқий Европа ва Марказий Осиёда барқарор бизнес учун қулай муҳит яратиш”га бағишланган халқаро конференцияда иштирок этмоқда. 

Мазкур конференцияда тадбиркорликни  қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, инвестицион муҳитни яхшилаш ва бизнесни ривожлантиришда корпоратив ижтимоий жавобгарликнинг аҳамияти каби долзарб мавзулар муҳокама қилинади. 

Бундан ташқари, мазкур конференцияда бир қатор халқаро ташкилотлар ва бизнес вакиллари иштироки ҳамда Ўзбекистон ва Грузия Бизнес-омбудсманлари ўртасида меморандум имзоланди.

Ушбу меморандум икки тараф ўртасида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бу борада ўзаро ахборот алмашинувини таъминлаш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, тарафлар тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича ишлашга келишиб олишди. 

Конференцияда БМТ, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби бир қатор халқаро ташкилотлар ҳамда Грузия давлатининг ишбилармон доира вакиллари иштирок этишмоқда. 

Томонлар икки мамлакат Бизнес-омбудсман институтлари Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашларини таъкидладилар. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид