Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент кўчаларида ЙҲҚга риоя қилишга тарғиб қилувчи видеолавҳалар трансляция қилинмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳуқуқбузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда доим янги усулларни изламоқдалар, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бу сафар йўл ҳаракати иштирокчиларини ЙҲҚга риоя қилишларига чақириш учун пойтахт кўчаларидаги катта видеобордларда қоидабузар-пиёдаларга қонуний чоралар кўрилаётганлиги ҳақидаги видеолавҳалар узатилишини йўлга қўйилди.
Умид билдирилишича, ушбу лавҳалар йўл ҳаракати иштирокчиларини ЙҲҚга риоя қилиш муаммосига жалб қилади.
Бугунги кунда видеолавҳалар Нурафшон – Себзор, Нурафшон – Чиғатой ва Муқимий – Қатортол кўчалари кесишмасидаги учта видеобордларда узатилмоқда. Тез орада бу каби лавҳаларни пойтахтнинг яна еттита экранларида намойиш этиш кўзда тутилмоқда.
“Ҳурматли пиёдалар, йўлни белгиланмаган жойдан ёки светофорнинг қизил чироғига кесиб ўтиш вақтида ўзингизни ва ўзгаларни ҳаётини хавф остига қўйишингизни унутманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, ўзингизни ва яқинларингизни асранг!” - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026