2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада 75,6 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,8 мингтага кўпдир.

Давстатқўм хабарига кўра, рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 72,8 мингта (22,0 %)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 404,0 мингтани ташкил этган.

2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 404,0 мингтага етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,0 %га ўсган. 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича 24,8 % савдо, 17,7 % саноат, 9,2 % қурилиш, 7,5 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 6,4 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 3,9 % ташиш ва сақлаш, 2,0 % ахборот ва алоқа, 1,9 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда 26,6 % бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Ҳудудлар бўйича рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (84 072 та), Тошкент (42 283 та), Фарғона (35 069 та), Андижон (32 551 та) ва Самарқанд (32 104 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (12 941 та), Навоий (16 037 та) ҳамда Жиззах (17 651 та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин. 

Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 386,0 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 69,3 мингтага (21,9 %) ўсган. Ҳудудлар кесимида қаралганда, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (80 969 та), Тошкент (36 842 та), Фарғона (34 615 та), Андижон (31 221 та) ва Самарқанд (30 466 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (12 189 та), Навоий (15 693 та) ҳамда Жиззах (16 863 та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин.

2019 йил январь-сентябрь ойларида 75 635 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 мартага кўпдир. 

Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (15 022 та), Тошкент (7 421 та), Самарқанд (6 497 та), Фарғона (6 003 та), Бухоро (5279 та), Навоий (5226 та), Андижон (4745 та), Наманган (4641 та) ва Қашқадарё (4543 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (2 134 та), Жиззах (3 125 та), Сурхондарё (3 757 та), Хоразм (4 098 та) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (3 144 та) корхона ва ташкилотларни ташкил этиш кўрсаткичи паст даражани акс эттирган.