ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтаришнинг электрон тизими яратилмоқда
Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун қўшимча қулайликларни яратиш, айниқса, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқмоқда.
ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, бу орқали ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини корхоналарнинг банк ҳисобварақларига қайтариб бериш жараёни янада соддалаштирилади.
2020 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган мазкур тизим корхоналарга қатор қулайликларни тақдим этади.
Биринчидан, аризаларни ва бошқа қўшимча ҳужжатларни қоғоз кўринишида бевосита ДСҚга тақдим этиш тартибидан воз кечилади.
Иккинчидан, ҚҚСни қайтариш жараёнига тегишли бўлган барча ҳужжатлар, яъни импорт ва экспорт божхона юк декларациялари, ҳисобварақ-фактуралар, ҚҚС ҳисоб-китоблари, экспорт шартномалари ва корхоналар ҳисобварақларига келиб тушган валюта маблағлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда бошқа жадваллар тегишли давлат органлари маълумотлар базасига уланган ҳолда шакллантирилади.
Учинчидан, тақдим этилган ҳужжатларнинг ўрганилиш жараёнини солиқ тўловчининг “шахсий кабинети” орқали кузатиб бориш имконияти яратилади.
Мавзуга оид
08:40 / 09.09.2024
Экспорт қилувчилар учун ҚҚС қоплаш тартиби соддалаштирилди
13:50 / 05.09.2024
ХМТ лойиҳаларига етказилган товарлар учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ҚҚС қайтарилади
07:53 / 04.09.2024
Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
09:06 / 15.02.2024