Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Педагогика фанлари доктори, профессор Наргиз Раҳмонқулова Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбари лавозимини эгаллади.
Бунга қадар Наргиз Раҳмонқулова Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбари сифатида фаолият юритаётган эди.
Билдирилишича, Тошкент вилояти Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мактаблар рейтингида сўнгги 14 ўринни эгаллади.
Педагогика фанлари доктори, профессор Наргиз Раҳмонқулованинг янги лавозимдаги асосий вазифаларидан бири Тошкент вилояти мактабларида таълим сифатини ошириш бўлади.
Мавзуга оид
11:20
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026