Ўзбекистон | 18:15 / 14.10.2019
16159
2 дақиқада ўқилади

«Уйма-уй юриб, аҳолига пулли хизмат кўрсатишни таклиф этаётганлар бизнинг ходимлар эмас» - ФВВ

Бугун, 14 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида журналистлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вазирликнинг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Дадахонов республиканинг айрим вилоятларида уй-уйма юриб, аҳолига пулли хизмат кўрсатиш таклифини бераётганлар ҳақида фикр билдирди.

«Вазирлик аҳолига пулли хизмат кўрсатмайди. Бизга бундай вазифа ҳам юклатилмаган. Баъзи вилоятларда тадбиркорлар томонидан МЧЖлар ташкил этилган ва уларнинг вакиллари аҳоли орасида тарғибот ишларини юритиб, маълум сумма эвазига фуқароларни фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш, табиий офатлардан кўрилган зарарни қоплаб беришни ваъда қилишмоқда. Бу бўйича чуқур шуғулланмаган бўлсам-да, маълум маълумотларга эгаман. Уларнинг ҳам ўз Низоми, ишлаш тартиби бор, қонун-қоидаларга амал қилишади. Фақатгина суғурта компаниялари ишини бажаришаётганини шахсан ўзим нотўғри, деб биламан. Ҳар ким ўз ишини қилиши керак.

Аслида бу бўйича аввал ҳам кўп муҳокамалар бўлган. Бизда уларга қарши чора кўриш ваколати йўқлиги боис Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлигига мурожаат қилганмиз. Айни пайтда ФВВ қошида шу масалалар ва дудбуронлар билан шуғулланувчи ДУК ташкил этиш ишлари кетяпти. Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган. «Хавфсиз ҳаёт» ва шунга ўхшаш бирор ном қўйилиб, янги тизим жорий этилса, МЧЖлар фаолияти бевосита лицензия асосида ишлайди», дея Дадахоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид