Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 80, 98 ва 106-сонли мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) тарбияланувчилари заҳарланиши ҳолатларини ўрганиб чиқди.
Вазирлик хабарига кўра, жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари жами 31 нафар тарбияланувчи касалхонага ётқизилди. Айни пайтда болалар аҳволи қониқарли бўлиб, уларнинг 25 нафари касалхонадан чиқди.
Заҳарланиш сабаблари Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан болалар анализларига, шунингдек ишчи гуруҳ томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, ошхона жиҳозлари, ходимлар қўли ва кийимларидан олинган суртмалар асосида аниқланади.
МТВ 80, 98 ва 106-сонли МТТдаги шарт-шароитларни ўрганиб чиқди. Ушбу МТТларда овқатланиш аутсорс усули билан ташкил этилган. Болалар саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланмади.
106-сонли МТТ
Болалар сони: 9 октябрь куни – 285, 10 октябрь куни – 257 нафар тарбияланувчи
Заҳарланган болалар сони: 7
МТТда марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация ҳамда қозонхона ишлайди. Барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоидаларига мувофиқ музлатгичда сақланади, суткалик намуналар олинади.
98-сонли МТТ
Болалар сони: 9 октябрь куни – 484, 10 октябрь куни – 458 нафар тарбияланувчи
Заҳарланган болалар сони: 20
МТТда марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация ҳамда қозонхона ишлайди. Ходимлар режали тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида.
Озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоидаларига мувофиқ омбордаги иккита музлатгичда сақланади. Ошхонада музлатгич мавжуд эмас, гўшт ва сабзавотларни ювиш учун ванна ўрнатилмаган, хом гўшт ва сабзавотлар учун столлар эса иссиқ цехда жойлашган. Ҳамшира хонасида бир музлатгичдан суткалик намуналар сақланмоқда. Ҳожатхоналар дезинфекция қилинмаслиги аниқланди.
80-сонли МТТ
Болалар сони: 9 октябрь куни – 232, 10 октябрь куни – 326 нафар тарбияланувчи

















