Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанднинг Форобий маҳалласида сув тошқинидан ўнга яқин хонадон жиддий зарар кўрди — фотолар

15 октябрь кечки пайтда Самарқанд шаҳрининг Форобий маҳалласидаги ўнга яқин хонадонлар тошиб кетган сувни бартараф этиш билан машғул бўлмоқда. Сув айрим уйларнинг эшик ва дарвозаларидан кириб борган бўлса, яна айримларининг ертўласидан тошиб чиққан.
Бир қатор уйлар авария ҳолатига келиб қолган. Уйларга тонналаб сув кирмоқда — одамлар уни челаклаб ташқарига ташимоқда. Kun.uz ижодий жамоаси воқеа жойига етиб борганида ана шундай ҳолатга дуч келди.




Сувни бартараф этишда аҳолига ёрдам бериш мақсадида воқеа жойига вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 20 нафар ходими ва 4 та ўт ўчириш машинаси жалб этилган. Ўт ўчириш машиналари ёрдамида хонадонларга хавф келтираётган сув тортиб олиб кўчага чиқарилмоқда. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бир неча ходимлари эса сув тошишига сабаб бўлган ариқдаги чиқиндиларни тозалаш билан банд.





Вилоят ЁХБ ходимларининг маълум қилишича, сув тошгани ҳақидаги хабар соат 18:15 да келган. Махсус гуруҳ ва техникалар етиб келиб ишни бошлагач, сув тошқини сабаби ўрганилган. Бизга маълум қилишларича, Самарқанд шаҳридаги Микрорайон ҳудудида жойлашган сув иншоотининг катта миқдорда сувни чиқариб юбориши ана шу оқибатни келтириб чиқарган. Катта миқдордаги сувнинг чиқинди сабаб бўлиб ариқда тўпланиши тошқинни юзага келтирган. ЁХБ ходимлари сув иншоотига бориб вазиятни маълум қилган ва сув тўхтатилгач ҳам орадаги масофа 9 километр бўлгани учун бир неча соат давомида сув келиб турган.

Аҳоли авария оқибатида кўрган зарар ўрнини қоплашда маҳаллий ҳокимликдан кўмак сўрамоқчи.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
21:00 / 07.05.2026
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
09:15 / 04.05.2026