Сурия ҳукумат қўшинлари қўмондонлиги Суриянинг шимолида жойлашган ва Туркия билан чегарадош Айн-Исса шаҳрига мадад кучлари жўнатди. Бу ҳақда курд тузилмаларига яқин бўлган араб оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Жумладан, шаҳар яқинидаги базага қўшимча зирҳли техника жўнатилган.
Айн-Исса шаҳри Суриянинг Туркия билан чегараси яқинида, турк армияси курд тузилмаларига қарши амалиёт олиб бораётган ҳудудда жойлашган.
Аввалроқ курдлар Дамашқ билан Сурия армияси курдлар назоратидаги ҳудудларни турк ҳарбийларидан ҳимоялаш учун мамлакат шимолига қайтиши ҳақидаги келишувга эришганди.

















