Ўзбекистон катта сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида турибди.
Шу муносабат билан Kun.uz мазкур жараёнларнинг бориши ҳамда партиялар фаолияти борасида батафсил фикрлашиш мақсадида Ўзбекистондаги мавжуд бешта сиёсий партиялар раҳбарлари билан суҳбатлар ташкил этмоқда.
Навбатдаги суҳбатдошимиз «Адолат» социал-демократик партияси раҳбари Наримон Умаров.
— Наримон ака, дастлабки савол: «Aдолат» социал-демократик партияси яқинлашаётган сайловларда ўз қўллаб-қувватловчилари учун нималарни ваъда қилади? Умуман, мазкур партиянинг дастуридаги асосий йўналишлар ҳақида маълумот берсангиз.
— Албатта, сиёсий партиялар халқнинг ишончини қозониш, мавқейини ошириш ва аъзоларини сонини оширишида сайловолди дастурларининг ўрни катта.
Сайловолди дастур қанчалик кучли, жозибали, халқчил ва белгиланган вазифалар аниқ бўлса, халқ партияга ишонади. Шу боисдан, биз ҳам 2014 йилда қабул қилган беш йиллик дастуримизни янгилаб, унга қўшимчалар қўшяпмиз. Яъни, йил бошидан бошлаб кейинги беш йиллик учун сайловолди платформаси устида ишлаяпмиз.

Бизнинг бу дастурларимиз қуйидаги катта йўналишларни ўз ичига олади:
Биринчидан, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни давом эттириш.
Бу банднинг ўзи ҳам бир нечта йўналишда ислоҳотлар қилишни кўзда тутади.
1) Республика миқёсида судларни бирлаштирган ҳолда ягона тизимга келтириш. Шунда ўйлаймизки, аҳолида ҳозирги каби қийинчиликлар бўлмайди, бир органга боради.
2) Тергов органларини оптималлаштириш. Ҳозирги вақтда учта вазирликда учта тергов органи бор. Биз ягона тергов органини яратишимиз зарур.
3)

















