Ўзбекистон | 08:16 / 18.10.2019
9315
2 дақиқада ўқилади

Грант асосида кадрлар тайёрлаш параметри ОТМ ўртасида танлов ўтказиш йўли билан тақсимланади

Фото: ЎзА

Ўзбекистонда давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш параметрлари олий таълим муассасалари ўртасида танлов ўтказиш йўли билан тақсимланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида айтилган.

Қайд этилишича, грант асосида кадрлар тайёрлаш параметрларини босқичма-босқич олий таълим муассасалари ўртасида танлов ўтказиш йўли билан тақсимлаш механизмлари жорий этилади.

Шунингдек, индивидуал таълим траекторияларига асосланган, талабаларда креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув режалар ишлаб чиқиш орқали талабалар қизиқишлари ҳамда кадрлар буюртмачилари эҳтиёжларига мувофиқ таълим дастурларини шакллантириш, уларни тасдиқлаш бўйича олий таълим муассасаларига босқичма-босқич академик мустақиллик бериш мўлжалланмоқда.

Мустақил таълим соатлари улушини ошириш, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, талабалар билимини баҳолаш тизими технологияларини такомиллаштириб бориш ва холисоналигини таъминлаш, жумладан баҳолашнинг талабалар билан бевосита алоқасиз шаклларини ривожлантириб бориш, фанларни ўзлаштиришда талабалар орасида соғлом рақобатни ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутиляпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид