Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Сурия шимолидаги ҳарбийларини Ироқ ҳудудига кўчирмоқда
Сурия шимолидан олиб чиқиб кетилаётган минг нафарга яқин америкалик ҳарбийлар Ироқ ғарбига жойлаштирилиши ва улар ИШИДга қарши курашни давом эттириб, «Ироқни ҳимоя қилиши» кутилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер маълум қилди.
«АҚШ Сурия шимоли-шарқидан ҳарбийларини олиб чиқишда давом этади. Бу ерда бир неча кун эмас, ҳафталар ҳақида гап кетмоқда.
Режамизга асосан, бу кучлар Ироқ ғарбига жойлаштирилади», – деган Эспернинг сўзларини келтирди Reuters.
Пентагон раҳбарининг маълум қилишича, Суриядан Ироққа кўчирилган ҳарбийларга «Ироқни ҳимоя қилиш» миссияси юклатилади, улар ИШИДга қарши операциялар ҳам ўтказиши мумкин.
Унинг қўшимча қилишича, мазкур режа беқарорлик туфайли вазиятга қараб ўзгариши мумкин.
Америкаликлар қўшинни кўчириб ўтказишда ҳам самолётлар, ҳам ҳарбий колонналардан фойдаланишяпти.
Қайд этиш керак, бунгача ҳам Ироқ ҳудудида АҚШнинг тахминан 5 минг аскари бор. Улар Ироқ ҳарбийларини шуғуллантиради, шу билан бирга ИШИД кучларининг қайта уйғонишига йўл қўймаслик учун масъул.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Сурия билан чегарада «хавфсиз ҳудуд» яратиш учун «Тинчлик булоғи» операциясини бошлашидан олдин, АҚШ бу ҳудуддан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кета бошлаган эди.
Мавзуга оид
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
17:22 / 03.04.2026
Пит Ҳегсет уч нафар юқори мартабали генерални истеъфога чиқарди
09:45 / 31.03.2026