15:15 / 22.10.2019
0
5612

Депутатлар ҳукумат аъзоларига парламент сўровини юборишга қарор қилди

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш баробарида ўз ваколатларидан фойдаланиб, бошқа долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Қонунчилик палатаси хабарига кўра, мажлисда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга «Ўзбекистон Республикасида онкологик беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш, хусусан минтақалараро «хоспис»ларни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юборишга қарор қилдилар.

Шунингдек, парламент аъзоларининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановга «Аҳолини иш билан таъминлаш доирасида меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг чет элларда меҳнат қилишига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек ташқи меҳнат миграцияси бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида вазирлик томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги парламент сўрови юбориладиган бўлди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top