Ўзбекистон | 15:32 / 24.10.2019
5926
2 дақиқада ўқилади

“Сайлов - 2019” видеороликлар танлови эълон қилинди

Ижодий ишлар 2019 йилнинг 15 октябридан 15 ноябрига қадар қабул қилинади. Ғолиблар 1-ўрин учун 10 миллион сўм, 2-ўрин учун 7 миллион сўм ва 3-ўрин учун 5 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази, Марказий сайлов комиссияси, Халқаро матбуот маркази ва Халқаро пресс-клуб “Сайлов - 2019” видеороликлар танловини эълон қилди

Унда ёшидан қатъи назар барча профессионал ва ҳаваскорлар ижодкорлар қатнашиши мумкин.

Танлов талабига кўра, иштирокчилар сайлов ва унинг инсонлар ҳаётига таъсири ҳақида креатив, таъсирчан ва замонавий ёндашув акс этган ҳамда давомийлиги 2 дақиқагача бўлган ўзбек, рус ёки инглиз тилларида видеоролик тайёрлашлари лозим.

Танловга планшет, шахсий компьютер мобиль телефон ва бошқа воситалар орқали тайёрланган AVI, MP4, MOV, MPEG форматидаги исталган жанрдаги видеоматериаллар: саҳналаштирилган, ҳужжатли, анимацион, мусиқий ва бошқа жанрдаги ишлар қабул қилинади. 

Аризалар 2019 йилнинг 15 октябридан 15 ноябрига қадар “Тараққиёт стратегияси” маркази офисида ҳамда info@strategy.uz электрон почтаси ва телеграмдаги расмий канали t.me/dscuzbekistan орқали қабул қилинади.

Танлов номинациялари:

Энг яхши саҳналаштирилган видеоролик;

Энг яхши анимацион видеоролик;

Энг яхши информацион видеоролик;

Мухлислар эътирофини қозонган видеоролик.

Ғолибларга қуйидаги миқдордаги пул мукофоти берилади: 1-ўрин учун 10 миллион сўм; 2-ўрин учун 7 миллион сўм ва 3-ўрин учун 5 миллион сўм.

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Мавзуга оид