Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби эълон қилинди. Тегишли низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари кенгашларининг мурожаатларига мувофиқ амалга оширилади.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш схема бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Ундирилган йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

60 фоизи — ОАКнинг ҳисоб рақамига;

20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (экспертизасиз) тан олиш Ўзбекистон Республикаси ОТМ/ИТМ кенгаши тавсиясига мувофиқ ОАК томонидан амалга оширилади.

Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январигача Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига берилган илмий унвонлар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш талаб этилмайди.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун ОТМ/ИТМ кенгаши томонидан бевосита ДХА ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилинади.

ДХАга мурожаат қилинганда ОТМ/ИТМ номидан давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ОТМ/ИТМ илмий котиби хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатини тан олиш ҳақидаги сўровномани тўлдиради.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: