Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё ИИБ ва ДСБга янги бошлиқлар тайинланди
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди.
Шуҳрат Сотиболдиев Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бу лавозимда 2016 йил 22 февраль кунидан бери ишлаб келган Дилшод Турсунбоевнинг ўрнига тайинланди.
Шуҳрат Сотиболдиев бунга қадар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Азамат Бозоров эса вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлди. Бунга қадар Равшанжон Насимов Қашқадарё Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келганди.
Азамат Бозоров бунгача Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган.
Шунингдек, Нишон тумани прокурори Абдурайҳон Муҳаммадиев ҳам ишдаги камчиликлари сабаб вазифасидан озод этилган.
Аввалроқ, Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани, Қарши шаҳри ва учта туман ҳокими ишдан олингани ҳамда Зафар Рўзиевнинг икки нафар ўринбосари туман ҳокимлигига туширилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026