Қўшилмаслик ҳаракати саммитида Фаластин масаласи бўйича декларация имзоланди
Қўшилмаслик ҳаракати саммити аъзолари Бокудаги йиғилишда тўртта ҳужжат, жумладан Фаластин бўйича Боку декларациясини имзолашди.
РИА Новости агентлиги хабар беришича, саммит иштирокчилари томонидан Якуний ҳужжат, Боку сиёсий декларацияси, Озарбойжон ва озарлар билан бирдамлик ва миннатдорлик ҳамда Фаластин бўйича ҳужжат имзоланган.
Қўшилмаслик ҳаракатининг тартиб бўйича 18-саммити жума куни Озарбойжон пойтахтида бўлиб ўтди. Унда Эрон, Куба, Венесуэла ва Туркманистон президентлари иштирок этди, жами 158 мамлакатдан вакиллар қатнашди.
Қўшилмаслик ҳаракати совуқ уруш йилларида АҚШ ёки СССР таъсирига қарши туриш мақсадида, 1961 йил сентябрида Белграддаги конференцияда тузилган, унинг таркибига НАТОга ёки Варшава келишувига аъзо бўлишни истамаган давлатлар - жумладан, Югославия, Ҳиндистон ва Миср каби йирик давлатлар кирганди. Ҳозирда Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий блокларга киришни истамаган 120 давлатни ўзида бирлаштиради, 17 давлат ва 10та халқаро ташкилот кузатувчи мақомига эга ҳисобланади. Ҳаракатга аъзо бўлган Европанинг ягона давлати - Беларусдир, лекин бу давлат Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ/ОДКБ) аъзосидир.
Мавзуга оид
20:10 / 12.11.2024
Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
12:50 / 22.07.2024
Боку: Россиядан газнинг Украина орқали кейинги транзити давом этиши мумкин
08:41 / 11.12.2023
Боку шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
16:00 / 18.11.2023