Қурилма сиғими 31 литрни ташкил қилувчи стандарт чамадонлар каби бўлиб, унинг ғилдираклари ва тортиб чиқарилувчи тутқичи бор. Ўлчамлари 555 х 384 х 200 ммни, оғирлиги 4,5 кгни ташкил қилади. 

Тутқичга камера ўрнатилган бўлиб, у юзларни таниш функцияси билан жиҳозланган. Чамадон ҳаракатланиши учун унинг эгаси юзини камерада сканерлаши лозим. Гаджет ушбу камера ёрдамида, шунингдек, мўлжал олади.

Қурилма ғилдиракчаларидаги 4 мотор билан ҳаракатга келтирилади. У машинавий ўқитиш ҳисобига тўсиқлар ва одамларни четлаб ўта олади. Чамадон 92 Вт-соатлик аккумулятордан қувватланади.

Компанияда таъкидланишича, қурилма тўлиқ қувватланган ҳолда 20 км йўл боса олади. Тўлиқ қувватланиши учун эса 5 соат талаб этилади. Гаджетни мобил дастур орқали ҳам бошқариш мумкин. Чамадоннинг нархи 280 долларни ташкил қилади.