Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда судлар, прокуратура ва адлия органларига бюджетдан ажратиладиган маблағ миқдори маълум бўлди
2020 йилда Ўзбекистонда давлат бошқаруви, адлия, прокуратура ва суд органлари фаолияти учун бюджетдан 5 трлн 770 млрд сўм ажратилиши кутилмоқда.
Фуқаролар учун бюджет лойиҳасига кўра, келаси йилда прокуратура ва адлия органларини сақлашга 678,3 млрд сўм ажратилиши мумкин. Бу – 2019 йилга кутилаётган миқдордан 110 млрд сўмга кўпроқ демакдир.
Судларни сақлаш харажатлари эса давлатга тахминан 391,4 млрд сўмга айланади. 2019 йил билан таққослаганда суд ҳокимиятига 63,5 млрд сўм кўпроқ маблағ ажратилмоқда.
Шунингдек, давлат ҳокимиятининг марказий органлари фаолияти учун 392,7 млрд сўм йўналтирилиши таклиф этилган. Бу йўналишдаги харажатлар жорий йил билан таққослаганда 218,1 млрд сўмга ортади.
Бундан ташқари, давлат бошқаруви органларини сақлаш 2020 йилда 4,2 трлн сўмга тушиши прогноз қилинган. 2019 йилда эса бунинг учун 3,6 трлн сўм сарфланиши кутилмоқда.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик институтларини сақлаш учун эса давлат бюджетидан 870,9 млрд сўм сарфланиши прогноз қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан эътиборан Ўзбекистонда давлат бюджети қонун сифатида қабул қилинади.
2020 йил учун давлат бюджети даромадлари 128 460,0 млрд. сўм (ёки ЯИМнинг 20 фоизи) миқдорида режалаштирилган, бу – 2019 йил якуни бўйича даромадларнинг кутилаётган ижросидан 15 817,1 млрд. сўмга кўпроқдир.
Мавзуга оид
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
21:08 / 22.06.2026
Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт - Саида Мирзиёева
20:11 / 18.06.2026
Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилади
09:17 / 11.06.2026