Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги паспортларини янги биометрик паспортга алмаштириш учун белгиланган муддат якунланишига 2 ой, атиги 60 кун қолди. Шу муносабат билан ЎзР ИИВ МваФРББ эски намунадаги (нобиометрик) паспортларини алмаштиришга улгурмаган фуқароларга эслатма билан чиқди.

Таъкидланишича, эски намунадаги (нобиометрик) паспортларини биометрик паспортларга алмаштиришга улгурмаган ёки ўз муддатида алмаштирмаган фуқароларга ЎзР Маъмурий жавобгарлик Кодексига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан 3 баравари миқдоригача жарима солишга сабаб бўлади.