Сирдарёда 1 млрд доллардан ортиқ қийматдаги ИЭС қуриш лойиҳаси бўйича ишлар бошланди
Сирдарё вилоятида қуввати 1300 мегаваттга тенг буғ ва газда ишлайдиган электр қурилмаси барпо этилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий таҳлили Халқаро Молия Корпорацияси кўмагида 14 ой ичида ишлаб чиқиладиган бўлди.
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Энергетика вазирлиги ва Халқаро Молия Корпорацияси вакиллари иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтди. Унда дастлабки қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини тайёрлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар режаси муҳокама этилди.
Маълумки, жорий йилнинг октябрь ойи бошида ДХШ агентлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Халқаро Молия Корпорацияси томонидан Сирдарё вилоятида ДХШ асосида 1300 МВт қувватга эга ИЭС қуриш бўйича тендер танловини ўтказиш ва тегишли хужжатларни тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатишга оид шартнома имзоланган.
ДХШ агентлигидан Kun.uz'га маълум қилишларича, ХМК консультантлари билан бўлиб ўтган учрашувда лойиҳани амалга ошириш шартлари (Heads of terms), ДХШ келишувлари (Power purchasing agreement), лойиҳага инвестицияларни кенг жалб этиш методлари, техник, молиявий ва юридик экспертизадан ўтказиш масалалари муҳокама этилган.
ХМК билан дастлабки келишувларга асосан, корпорация консультантлари 14 ой ичида лойиҳанинг техник-иқтисодий таҳлилини тайёрлашади. Шу муддат давомида молиявий ва юридик экспертизасини амалга оширади, тендер хужжатларини тайёрлайди, ДХШ келишувлари ва тендерни ўтказиб, ғолиб инвесторни эълон қилишади.
Мазкур жараёнларда Халқаро Молия Корпорацияси:
- стандартларга мос тендер ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашади;
- йирик хорижий инвесторларни лойиҳага кенг жалб этади;
- танловнинг шаффоф, рақобатбардош ўтишини таъминлайди.
Маълум қилинишича, экспертлар ИЭСни қуришда буғ-газ қурилмаларини биргаликда бунёд этиш муҳимлигини қайд этишган. Боиси:
- буғ-газ қурилмалари энергияни конвертация қилиш ёки узатишда электр коеффициенти самардорлигининг 60 фоизга етишини таъминлайди. Таққослаб кўрилса алоҳида-алоҳида ишлайдиган қурилмалар одатда бу кўрсаткични 33-45 фоизга, газ турбиналари эса 28-42 фоизгача таъминлайди;
- биргаликда ўрнатилган кувватлар нархи арзон;
- электр энергиясини ишлаб чиқаришда буғ-газ қурилмалари бурғулаш ускуналарига нисбатан анча кам сув сарфлайди;
- 9-12 ой ичида қурилиш ишлари якунланади;
- ёқилғини мунтазам равишда ташиш бўйича эҳтиёжлар камаяди;
- янги қурилмалар амалдаги буғ ускуналарига нисбатан анча экологик тоза.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
12:50 / 21.10.2024
Кубада миллионлаб аҳоли ИЭСдаги авария туфайли электрсиз қолмоқда
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024