Ўзбекистон | 12:07 / 02.11.2019
11605
1 дақиқада ўқилади
ШҲТ ҳукумат раҳбарлари учрашувида якуний ҳужжатлар имзоланди
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви якунига кўра қатор халқаро ҳужжатлар имзоланди.
Делегация раҳбарлари Кенгаш йиғилиши якунларига кўра ШҲТ аъзо давлатларининг 2035 йилгача даврга мўлжалланган кўп томонлама савдо-иқтисодий дастури янги таҳрири, ШҲТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича дастурини амалга ошириш режаси ва темир йўл маъмуриятларининг ўзаро ҳамкорлик концепциясини имзолашди. Жами 14 та турли ҳужжатларга имзо чекилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва тадбирни якунлади.
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022