Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик аъзоларига солиқ солиш тартиби ўзгаради. Бу ҳақда «Фуқаролар учун бюджет 2020» лойиҳасида айтилган.

Ҳозирда якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик аъзолари қатъий белгиланган солиқ тўлайди. 2020 йилдан эса улар жисмоний шахсларнинг даромад солиғи (қатъий белгиланган миқдорда) тўлайди ҳамда йиллик жами даромад бўйича декларацияга мувофиқ ҳақиқатда олинган даромад миқдоридан келиб чиқиб солиқ тўлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари ҳозир қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилган. 2020 йилда уюшма аъзолари даромадларини имтиёзли солиққа тортиш сақланиб қолинади.

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ставкасини 12 фоиз миқдорида қолдириш кўзда тутилмоқда.