Нико Ковач «Бавария» бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди. 

Клуб бош мураббий билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилди.

Мюнхенликлар Бундеслиганинг 10-турида Ковачнинг собиқ жамоаси «Айнтрахт»дан 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгач, клуб раҳбарияти мураббийни истеъфога чиқаришга қарор қилган.

«Бавария»ни Чемпионлар лигасидаги «Олимпиакос»га қарши ва Бундеслигадаги «Боруссия» Дортмундга қарши ўйинларга Ковачнинг ёрдамчиси Ханс Флик тайёрлайди. 

Бундеслигада 10-турдан сўнг «Бавария» 18 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.