Кимнинг бизнес ташаббуси давлат томонидан қўллаб-қувватланиши аниқлаштирилди
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхати тасдиқланди
Norma’нинг ёзишича, президентнинг 13.08.2019 йилдаги ПФ-5780-сон фармони билан Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди, унинг вазифаларидан бири аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишда уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Молиявий ёрдам кафилликлар ва кафолатлар, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида кўрсатилади.
Қабул қилинган ҳужжат билан аҳолининг молиявий ёрдам кўрсатиладиган тоифалари рўйхати тасдиқланди. Унда 8 та позиция мавжуд:
• ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар (эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун – 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш);
• 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар, шунингдек кўп болали ота-оналар;
• умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
• одам савдоси қурбони бўлган шахслар;
• кам таъминланган оиланинг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари;
• жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;
• меҳнат органлари томонидан ишсиз деб эътироф этилган шахслар;
• меҳнат миграциясидан қайтган шахслар.
Мавзуга оид
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
11:00 / 30.10.2024
Ўрта тадбиркорлик субъектлари 9 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
17:32 / 26.10.2024
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловлари учун бир марталик компенсация берилади
17:57 / 12.10.2024