Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия компанияси Тошкентда хусусий боғча, мактаб ва университет ташкил этади
Вазирлар Маҳкамасининг «Tashkent education» нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Velocius Ltd» компаниясининг (Буюк Британия) мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш учун Тошкент шаҳрида «Tashkent education» нодавлат таълим ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Таълим ташкилотига белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун «Tashkent kindergarten» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, «School of Tashkent» Халқаро умумтаълим мактаби ҳамда «Tashkent International University» халқаро университетини таъсис этишга рухсат берилди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда қуйидаги объектлар тегишли ҳудуди билан бирга узоқ муддатли мақсадли текин фойдаланиш ҳуқуқи билан:
Мактабгача таълим муассасасини жойлаштириш учун — Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 26-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар;
Мактабни жойлаштириш учун — Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Восит Воҳидов кўчаси, 116-уй манзилида жойлашган Тошкент «Меҳр-Шафқат» касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари;
Университетни жойлаштириш учун — Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган Тошкент молия институтининг бино ва иншоотлари Таълим ташкилотига берилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ой муддатда Таълим ташкилоти билан белгиланган тартибда тегишли битим тузади.
Белгилаб қўйилишича:
Тошкент «Меҳр-Шафқат» касб-ҳунар коллежи ўқувчилари 2019/2020 ўқув йили якунига қадар Таълим ташкилотига берилаётган биноларда ўқишини давом эттирадилар;
Тошкент архитектура ва қурилиш институти талабалари Тошкент архитектура ва қурилиш институти янги биноси қурилиши тугаллангунга қадар, мазкур бандда кўрсатилган манзил бўйича жойлашган Тошкент молия институти биносида ўқишини давом эттирадилар.
Белгилаб қўйилишича:
Таълим ташкилоти юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади, масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади, алоҳида мол-мулкка, ўз мустақил балансига эга бўлади, ўз ихтиёридаги маблағлар ва мол-мулк билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради;
Мактабгача таълим муассасаси, Мактаб ва Университетда ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, Таълим ташкилоти томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Университетда кадрлар тайёрлаш кундузги ва бошқа таълим шакллари, шу жумладан, давлат буюртмаси бўйича амалга оширилади;
Мактабгача таълим муассасаси, Мактаб ва Университетда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;
Мактабгача таълим муассасасига қабул Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, ташкилот томонидан мустақил равишда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Мактабга қабул Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда, ташкилот томонидан мустақил равишда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Университетга қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, ташкилот томонидан мустақил равишда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026