Фармонга мувофиқ, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, чуқур билим ва юқори малакага эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан

Джаббарова Бибинор - Денов тумани тиббиёт бирлашмасининг кардиология бўлими мудири, Сурхондарё вилояти 

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан 

Абдуллаев Нурмамат - Самарқанд давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокори, Самарқанд вилояти 

Азизов Мирхаким Жавхарович - Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори 

Баратов Абдуманнон - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали ҳамкор ва асоратланган жароҳатлар бўлими мудири, Жиззах вилояти

 Искандаров Тулкин - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири

 Тураев Рахматилло Фузайлович - Бухоро шаҳри тиббиёт бирлашмасининг травматология ва ортопедия бўлими мудири, Бухоро вилояти

 «Меҳнат шуҳрати» ордени билан

 Даминов Ботир Тургунпулатович - Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори

 Ерназарова Умитгул Кунниязовна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали санавиация бўлими мудири, Қорақалпоғистон Республикаси

 Мирзалходжаева Миясар Джумабаевна - Қуйи Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам шохобчаси катта фельдшери, Тошкент вилояти

 Салохиддинов Зухриддин - Андижон давлат тиббиёт институтининг 1-умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш кафедраси мудири, Андижон вилояти

 Саримсаков Хомитжон Ахмедович - Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мудири, Фарғона вилояти