Назарбоев «ҳокимият транзити» ҳақида: Ўта ноёб ҳодиса эмас
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг тан олишича, «ҳокимият транзити» масаласи ўзига энг кўп бериладиган саволдир. У жаҳон тарихидан шунга ўхшаш мисоллар келтирди, деб ёзмоқда Tengrinews.kz.
«Ҳокимият транзити масаласи ҳозир менга энг кўп берилаётган савол. Менинг ваколатим 2020 йил охирида тугаши керак эди, мен шундай қарор қилдим, мамлакатдаги рейтингим энг баланд бўлган пайтда президент лавозимидан кетдим. 2015 йилги сайловларда 96 фоиз овоз тўпладим ва биламанки, менинг кетишим аҳоли томонидан умидсизлик билан қабул қилинди. Биласизми, бу у қадар ноёб ҳодиса эмас. Генерал Шарль Де Голль ҳам Франция президентлигидан кетганди. Ли Куан Ю Сингапурда шундай қилган. Малайзия бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад 92 ёшида қайтиб келди. Бундай ҳолатлар учраб туради», - деди Назарбоев Нур-Султондаги Astana Club йиғилишида.
У форум иштирокчиларига СССР даврида ҳам Қозоғистонни бошқарганлигини айтди.
«1984 йилда Қозоғистон Вазирлар кенгаши раиси этиб сайландим. 35 ёшимда. СССР парчаланганидан кейинги йиллар айниқса қийин кечди. Худди синган идиш каби, барча алоқалар узилди, 2 миллион фуқаро ишсиз қолди. Электр йўқ, сут ҳам, нон ҳам йўқ. Ўтган йиллар давомида мамлакатимиз иқтисодиёти 20 баравар ўсди, халқнинг фаровонлиги 19 баравар ошди. Бутунлай янги мамлакат барпо этдик», - деди Назарбоев.
Бундан олдин, Қозоғистон собиқ президенти Путин ва Зеленскийга таклиф билан чиққанди.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024