Қайси вилоятларда энг кам корхона ва ташкилотлар рўйхатдан ўтгани маълум қилинди
Давстатқўм хабарига кўра, иқтисодий фаолият турлари бўйича 25 фоизи савдо, 17,7 фоизи саноат, 9,2 фоизи қурилиш, 7,5 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 6,5 фоизи яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 3,9 фоизи ташиш ва сақлаш, 2 фоизи ахборот ва алоқа, 1,9 фоизи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда 26,3 фоизи бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар бўйича рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (85 366та), Тошкент (43 045та), Фарғона (35 374та), Андижон (32 947та) ва Самарқанд (32 512та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (13 119та), Навоий (16 708та) ҳамда Жиззах (17 823та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин.
Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 391 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 72,7 мингтага (22,8 фоиз) ўсган.
Ҳудудлар кесимида қаралганда, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (82 005та), Тошкент (37 664та), Фарғона (34 891та), Андижон (31 600та) ва Самарқанд (30 881та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (12 328та), Навоий (16 316та) ҳамда Жиззах (16 994та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин.
2019 йил январь-октябрь ойларида 82 622та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 мартага кўпдир.
Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (16 479та), Тошкент (8 350та), Самарқанд (7 050та), Фарғона (6 366та), Бухоро (5 614та), Навоий (5 968та), Андижон (5 534та), Наманган (4 960та) ва Қашқадарё (4 894та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (2 345та), Жиззах (3 330та), Сурхондарё (4 018та), Хоразм (4 340та) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (3 374та) корхона ва ташкилотларни ташкил этиш кўрсаткичи паст даражани акс эттирган.
2019 йил 1 ноябрь ҳолатига 330,2 мингта тижорат шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар - 83,8 мингта, оилавий корхоналар - 25,2 мингта, масъулияти чекланган жамиятлар - 214,4 мингта ва бошқалар 6,8 мингтани ташкил этган.
Мавзуга оид
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024