Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 10 ойда 228 млн долларлик автомобиль эҳтиёт қисмлари импорт қилинди
Самарқандда вилоят автомобилсозлик корхоналари саноат кооперацияси иш бошлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Жорий йил 17 сентябрда президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқалари суст ривожланаётгани танқид қилинган эди.


Бугунги тадбирда маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда ҳам бу борадаги ишлар етарли бўлмаётгани айтиб ўтилди.
Вилоят ҳокимининг маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Нозир Ибрагимовнинг таъкидлашича, жорий йилнинг дастлабки ўн ойида Самарқанддаги учта – «JV MAN-Auto Uzbekistan»ҚК, «SamAuto» МЧЖ ва «UzAutoTrailer» МЧЖ корхоналари томонидан 228 миллион АҚШ долларига автомобиль эҳтиёт қисмлари сотиб олинган. Бу вилоятдаги жами экспортнинг 20 фоизига тенгдир.

Таъкидланишича, юқоридаги автомобилсозлик корхоналарида ҳар бир автомобиль ишлаб чиқариш учун мингдан ортиқ бутловчи буюм талаб этилади ва уларнинг асосий қисми импорт орқали олиб келинади.
Кўргазмада ана шу бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш юзасидан тадбиркор билан музокаралар икки кун давомида олиб борилади.

Биргина «JV MAN-Auto Uzbekistan» қўшма корхонасида 135 турдаги бутловчи қисмлар Ўзбекистондаги корхоналарда ишлаб чиқарилса, маҳаллийлаштириш учун 300 турдаги маҳсулотлар тадбиркорларга таклиф этиляпти. Худди шунча турдаги маҳсулотни маҳаллийлаштириш «SamAuto» МЧЖ томонидан ҳам таклиф этилган.

Мавзуга оид
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14:43 / 28.01.2026
Самарқандда 16 қаватли бино сунъий зилзила орқали синовдан ўтказилди
09:42 / 23.01.2026