Афғонистонда президент сайловлари натижаларини эълон қилиш яна кечиктирилди
Аввалроқ дастлабки натижалар 19 октябрда, якуний натижалар эса 7 ноябрда эълон қилиниши айтилганди.
Афғонистон миллий сайлов комиссияси 14 ноябрга мўлжалланган президент сайлови натижаларини эълон қилиш санасини ортга сурди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.
Миллий сайлов комиссияси шу йил сентябрда бўлиб ўтган президент сайлови натижаларини эълон қилишни биринчи марта кечиктираётгани йўқ. Аввалроқ дастлабки натижалар 19 октябрда, якуний натижалар эса 7 ноябрда эълон қилиниши айтилганди. Кейинроқ дастлабки натижалар 14 ноябрда эълон қилиниши маълум қилинди.
Сайлов комиссиясининг билдиришича, "8 мингта сайлов участкасида овозларни ҳисоблаш жараёнига тўсқинлик қилувчи кескинлик юзага келгани сабабли" сайлов натижаларини эълон қилиш кечиктирилган.
МСК вакили Азиз Аҳмад Иброҳимийнинг сўзларига кўра, номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун бутун Афғонистон ҳудудида овозларни ҳисоблаш жараёни вақтинча тўхтатилган.
Афғонистонда президент сайловлари 28 сентябрда бўлиб ўтганди. Пажвак агентлигининг маълумот беришича, сайлов ўтказилган куни қилинган ҳужумлар оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлган, 123 киши яраланган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024