Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ ёрдамга тайёр: Ўзбекистон 6 мингдан ортиқ товарларни Европага бож тўловисиз олиб кириши мумкин
Евроиттифоқ Ўзбекистонга GSP+ тизими доирасида 6 мингдан ортиқ товарларни бож тўловисиз олиб киришда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Брюсселда Европа иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Фил Ҳоган билан учрашувида айтиб ўтилди.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни, хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Иқтисодиётни либераллаштириш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатга Европа бизнеси ва сармоясини кенг жалб қилиш учун кўпроқ имкониятлар очаётгани таъкидланди. Шу муносабат билан тариф ва тарифсиз тўсиқларни бартараф этиш, стандартлаштиришнинг Европа тизимларини киритиш, сертификатлаш ва сифатни бошқариш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонга GSP+ тизими доирасида 6 мингдан ортиқ товарларни бож тўловисиз Европа иттифоқи ҳудудига олиб киришга ёрдам беришда тайёрлиги учун Европа томонига миннатдорчилик билдирилди.
Ўзбекистон томони Европа иттифоқи бозорларига кенг турдаги экспорт товарларини, шу жумладан янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни оширишга тайёрлигини қайд этди.
Шунингдек, аграр соҳадаги истиқболли қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Бундан олдин, Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши учун маблағ ажратганди.
Аввалроқ, АҚШ Ўзбекистон учун божхона имтиёзларини сақлаб қолгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
12:52 / 24.01.2026
Россия танкери Ўрта Ер денгизида бошқарувни йўқотди
12:44 / 23.01.2026