Эрдўған Трампга “аҳмоқ бўлмаслик” ҳақидаги мактубини қайтарди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трамп билан Оқ уйдаги учрашувда америкалик ҳамкасбига унинг “аҳмоқ бўлмаслик”ка чақирган мактубини қайтарди. Бу ҳақда Эрдўғаннинг ўзи учрашув якунларига бағишланган матбуот анжуманда маълум қилди.
“Бу мактубларни жаноб президентга қайтардим. Мен бу террорчи Абди Шахин [курдларнинг “Сурия демократик кучлари” қўмондони Мазлум Кобани Абди] АҚШ каби давлатнинг суҳбатдоши бўлгани айтилган мактубдан жуда ранжидим. Абди Шахин юзлаб фуқароларимизнинг ўлимида айбдор бўлган террорчи ҳисобланади”, деб таъкидлаб ўтган Эрдўған матбуот анжуманда.
Октябрь ўртасида Трамп Эрдўғанга мактуб йўллаб, унда ҳамкасбини Сурияда курдларга қарши амалиёт бошламасликка чақирган. Трамп акс ҳолда Туркия иқтисодиётини йўқ қилиш билан таҳдид қилган.
“Келинг, яхши битим ҳақида келишиб олайлик. Сиз минглаб одамлар ўлдирилиши учун жавобгар бўлишни истамайсиз, мен эса Туркия иқтисодиёти барбод бўлиши учун жавобгар бўлишни истамайман, мен эса буни қила оламан”, деб ёзган АҚШ президенти мактубда.
Трамп мактубида, шунингдек, Эрдўғанни “кескин ва аҳмоқ бўлмасликка” чақирган ва Мазлум Кобани у билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилган.
Туркия эса бу мактубга Сурия шимолида ҳарбий амалиёт бошлаш билан жавоб қайтарган. Ўшанда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу “Туркия бундай мактублар олиш учун муносабатлар даражаси бунчалик тубанлашганини ҳали кўрмаганди”, деб айтган.
Мавзуга оид
21:46 / 30.10.2024
Эрдўған курдларни «Туркия асрини» биргаликда қуришга чақирди
00:08 / 30.10.2024
Туркия ташқи таҳдидларнинг олдини олиш учун янги ҳарбий платформалар яратади
11:30 / 26.10.2024
Эрдўған РФга «ғалла битими»ни давом эттириш бўйича ҳужжатларни топширди
01:02 / 24.10.2024